Бензема Яхшибоев гол урган учрашувни тилга олди

  • 10 октября, 2021, 12:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема журналистларга берган интервьюсида УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иккинчи турида “Шериф”га бой берилган учрашув ҳақида тўхталди.

Tecno

Маълумки, “Шериф”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда ҳисобни Жасур Яхшибоев очган эди.

- Биз тезроқ ўша учрашувни унутишимиз керак. У ўйин ортда қолди. Аввал айтганимдек, мавсум энди бошланди. “Шериф”нинг ғалабасини тан олишимиз керак, улар яхши ўйнади. Рақиб ўйин давомида дарвоза томон атиги иккита аниқ зарба билан бир жуфт гол урди.

Биз ўша беллашувдан ўттиздан ортиқ хавфли вазиятлар ярата олдик. Лекин бу ҳолат футболда ҳеч бир рақибни енгил қабул қилмаслик кераклигини кўрсатди. Қолаверса, “Реал” ҳар бир учрашувни фаворит сифатида бошлайди, - деди Карим Бензема.

Моуриньо “Рома” футболчилари терма жамоаларга чақирилишидан норози. Кетганлар орасида Шомуродов ҳам бор!

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

Моуриньога бутсамни отиб юбордим!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Бухорий Шариф
10/10/2021 15:20
Пияр қилишда Ахад Қаюмдан ҳам ўтасизларда...