"Бешиктош" Кариусни муддатидан аввал "Ливерпул"га қайтариб юбормоқчи

"Бешиктош"  клуби "Ливерпул"дан ижарага олинган дарвозабон Лорис Кариусдан тезроқ қутулмоқчи.

Takvim нашрининг ёзишича германиялик посбон кўплаб хатолари билан раҳбарият ва мураббийлар штабининг тоқатини тоқ қилган. Шу боис турк клуби Кариус билан тузилган шартномани муддатидан аввал бекор қилиб, уни “Ливерпул”га қайтариб юбормоқчи.

Маълумот учун, Кариус жорий мавсум “Бешиктош” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 16 та гол ўтказиб юборди. Унинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!