Бэйл - МЮнинг асосий нишони

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл келгуси ёзда “Манчестер Юнайтед” клубининг асосий трансфер нишони бўлиши кутилмоқда.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо кўпдан буён уэльслик футболчини ўз жамоасида кўришни орзу қилаётган эди, келгуси йилнинг ёзида эса португалиялик мутахассиснинг бу орзуси амалга ошиши мумкин. Ўз навбатида мадридликлар Бэйлни 99 миллион еврога пуллашмоқчи.

“Манчестер Юнайтед” раҳбариятини бу борада яна бир ҳолат хавотирга солмоқда. Аниқроғи, улар “Реал” Бэйлнинг эвазига Давид де Хеани сўрашларидан чўчишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!