Бэйл нима қилса "Реал" билан чиройли хайрлашади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти уэльслик ҳужумчи Гарет Бэйлнинг “қироллик клуби”даги фаолияти яқин орада якунланиши ҳақида гапирди.

"Гаретнинг ҳолати яхши, биз буни Уэльс терма жамоасида кўрдик. У буни клубда ҳам исботламоқчи. Агар у Саньтяго Бернабеу билан чиройли тарзда хайрлашса, адолатдан бўларди. Чунки у голлари, ўйинлари ва совринлари билан ушбу клуб тарихига кирган”, - деди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг мадридликлар билан шартномаси жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. Шунинг учун у ёзда "Реал"ни эркин агент сифатида тарк этади.

Бэйл жорий мавсум Ла Лигада 4 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!