Биласизми? Мексика терма жамоаси посбони ҳозирча ЖЧ-2018да энг кўп сэйв амалга оширди

Мексика терма жамоаси дарвозабони Гильермо Очоа айни дамда Россия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган мундиалда амалга оширилган сэйвлар бўйича етакчилик қилмоқда.

Берилган маълумотларга кўра 32 ёшли посбон ҳозирча 14 марта сэйф кўрсатиб, жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолган. Ушбу кўрсатгич бўйича Очоадан кейинги поғонани Дания терма жамоаси дарвозабони  Каспер Шмейхель эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида ҳозирча 10та сэйв мавжуд.

Қайд этиш лозимки, юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала посбон ҳам ҳозирча ўз дарвозаларидан бор йўғи 1тадан тўп ўтказиб юборишган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!