Биласизми? Месси қаторасига 11 мавсумдан буён 35тадан кам гол урмаяпти

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси кеча “Лион”га (5:1) қарши бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

31 ёшли футболчининг кечаги ўйинда пенальтидан киритган голи жорий мавсумдаги 35-гол бўлди. Эътиборлиси, Месси шу тариқа кетма-кет 11та мавсумдан буён 35тадан кам гол урмаяпти. Бу эса Европанинг кучли бешлик чемпионатларида тўп сураётган футболчилар орасида рекорд натижа ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Месси “Барселона” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!