Биласизми? Россия терма жамоаси бугун ўз тарихидаги энг йирик ғалабани қўлга киритди

Хабарингиз бор шу кунларда кўҳна қитъада Евро-2020 саралаш учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, бугун Россия ўз майдонида Сан-Марино терма жамоасини қабул қилди ва 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, бу Россия терма жамоаси тарихидаги энг йирик ғалаба бўлди. Бунгача уларнинг энг яхши натижаси 7та тўп фарқи эди. Қизиғи, бу ҳам айнан  Сан-Марино устидан қўлга киритилган.

Бугунги учрашувда Артём Дзюба покер, Фёдор Смолов эса дубль қайд этди. Антон Миранчук ва Фёдор Кудряшовлар биттадан гол ёздириб қўйишга эришди. Яна битта гол эса автогол бўлди.

Энди, Россия ўзининг навбатдаги баҳсини 11 июнь куни Кипрга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!