Биласизми?

Хабарингиз бор кеча  Испания Ла Лигасининг 27-турида “Валенсия” ўз майдонида “Бетис”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувда ҳисобни очган “кўршапалаклар” форварли Родриго Морено мавсумдаги голлари сонини 10тага етказиб олди. Айтиш лозимки, “Валенсия”нинг уч нафар футболчиси бу мавсумда 10тадан кам гол урмади. Бу борада эса жамоа Ла Лигада биринчи бўлди. Аниқроғи, ҳозирча “Валенсия” футболчилари Санти Мина ва Симоне Зазалар ҳисобида 11тадан, Моренода 10та гол мавжуд.

Умумий ҳисобда эса тўпурарлар пойгасида “Барселона” форварди Лионель Месси пешқадамлик қилмоқда. Аргентиналик ҳужумчис ҳисобида ҳозирча 24та гол бор.