Бир имзо билан икки рекорд урилди

Одатда Европанинг гранд клубларига истеъдодли футболчиларни сотиш билан катта даромад қиладиган “Бенфика” янги мавсум олдидан ўнга яқин истеъдод эгаларини сотиб олмоқда.

Лиссабонликларнинг охирги трансфери клуб тарихида энг каттаси бўлди. “Бенфика” раҳбарияти Испания Сегундаси вакили “Альмерия”дан 21 ёшли Дарвин Нуньес трансфери учун 24 миллион евро тўлади. Уругвайлик футболчи янги жамоаси сафида беш йил ўйнайди.

Бу “Бенфика”нинг энг катта хариди бўлиш бир қаторда Сегунда тарихида ҳам рекорд трансфер сифатида қайд этилди. “Альмерия” бу футболчини ўтган йили “Пеньяроль”дан 8,5 миллион еврога сотиб олган эди. У якунланган мавсумда 30 та учрашувда 16 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!