Биринчи лига-2017 тўпурарлари рўйхати

Ўзбекистон биринчилигида муносиб қатнашиб келаётган “Машъал-2” биринчичиликда ҳар қандай жамоадан очко тортиб олмоқда. Боиси бир қатор иқтидорли ёш футболчилар бугунги кунда муборакликлар сафида тўп тепишмоқда. Муни Юсупов, Суннатилло Рустамов, Муҳаммад Тошпўлатов ва яна шу каби бир қанча умидли ёшлар айни дамда “Машъал-2” сафида ёрқин ўйин намойиш этиб келмоқдалар. Шулар қаторида Ўзбекистон биринчилигида тўпурарлар рўйхатини бошқараётган Шаҳзодбек Убайдуллаевдир. У ҳозирда ҳар бир баҳсда камида битта гол киритишга эришмоқда. Унинг ҳисобидаги киритган голлар сони 25 тага етди.

«Машъал-2» турнир жадвалида 8-поғонани эгаллаб турибди. Ўтказилган 31 баҳснинг 14тасида ғалаба, 11тасида мағлубият ва яна 6та учрашув рақиблари билан дуранг қайт этишди. Ҳозирда жамоа 48 очко тўплаган бўлиб тўплар фарқи эса 52-45.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!