"Биз спорт тарафдоримиз" шиори остидаги флешмобни томоша қилинг
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича 4 сентябрь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида соҳа тараққиёти бўйича қатор устувор вазифалар белгилаб берган эдилар. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 октябрь куни Миллий олимпия қўмитасида самбо спортини ривожлантириш йўлида “Биз спорт тарафдоримиз” шиори остида катта флэшмоб ўтказилди.
Юзлаб спорт фидоийларини ўзида жамлаган ушбу тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгашининг аъзолари, Ўзбекистон самбо федерацияси мутасаддилари ҳам иштирок этиб, самбонинг юртимизда жадал суратларда ривожланаётгани, ўз навбатида, вакилларимизнинг халқаро мусобақаларда қайд этаётган юқори натижалари хусусида тўхталиб ўтишди. Куни кеча пойтахтимизда якунланган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг юқори савияда ташкил этилгани, терма жамоамиз эса умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритгани юқоридаги фикрларнинг яққол исботи бўлиб турибди.
Флешмобда катталар терма жамоаси, шунингдек, Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионати қаҳрамонлари ҳам иштирок этишди. Айниқса, майдонда ўз маҳоратларини намойиш қилиб турган ёш самбочиларнинг ажойиб ҳаракатлари ҳеч бир инсонни беэътибор қолдирмади.
Ўзбекистон самбо федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар