Бизсиз давом этадиган турнир! Чорак финалга йўл олган икки терма жамоа ва уларнинг эҳтимолий рақиблари

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Исроил баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 0:1 ҳисобида рақибга имкониятни бой бериб қўйди. 

Исроил футболчиси Анан Ҳалалининг 90+7-дақиқада урган голи беллашув тақдирини ҳал қилди. Шунингдек, АҚШ терма жамоаси Янги Зеландияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасига эга чиқди. 

Қайд этиш лозим, Исроил Бразилия - Тунис жуфтлиги ғолиби билан, АҚШ эса Гамбия - Уругвай қарама-қаршилигида ғалаба қозонган терма жамоа билан чорак финалда куч синашади. 

photo_2023-05-31_05-29-24

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!