Блогер ФИФАнинг The Best соврини эгаларидан норози
Ads

Учинчи марта ўтказилаётган ушбу тадбир ойнаи-жаҳон орқали томоша қилиниш бўйича янги кўрсаткичларга эришди.

Бироқ ҳаммаси ҳам силлиқ кечгани йўқ. Айниқса баъзи индивидуал совринларнинг янги эгалари бўйича саволлар кўп.  Қуйида қандай қилиб ФИФА The Best ни The Worst га (энг ёмон)айлантириб қўйгани ҳақида мулоҳаза юритамиз.

Лео Месси – 5-ўринда

Лео Месси сайёрамизнинг энг яхши футболчиси. Унинг ҳатто The Best деб аталаётган ушбу соврин подиумига чиқмаганининг ўзи беъманилик. 2009-йилдан бери аргентиналик даҳо бир неча бундай совринларни қўлга киритди.

Бироқ ушбу совринга бу йил «Реал Мадрид» ва Хорватия билан ажойиб мавсумни ўтказган Лука Модрич ҳақлироқ эди. Бу адолатдан бўлди. Бироқ Месси маррага бешинчи бўлиб етиб келиши? Бу ушбу совринга овоз берган футболчилар, мураббийлар ва журналистларда муаммо бор дегани.

Ёки критерияларни ўзгартириш шарт, ёки бутунлай тизимни алмаштириш лозим. Чунки футболда ҳар қандай индивидуал совринда Лео Месси камида кучли учликда бўлиши лозим. Боз устига у ўтган мавсумни «Барселона» билан 37 ўйинда мағлубиятга учрамаган бўлса. Бу ҳазилакам иш эмас.

Марта аёллар ўртасидаги энг кучлиси

Ҳамма Мартани ёқтиради. У ҳақиқатдан аёллар орасида барча даврларнинг энг кучлиси, лекин унинг ушбу совринни ютиши бироз ғалати. Бу шуни кўрсатадики, совринга овоз берувчи кичик мамлакатлар вакиллари (ФИФАнинг кўп қисмини айнан кичик мамлакатлар ташкил қилади) ОАВ ни кузатишга умуман вақти бўлмайди, ёки бундай имкониятдан мосуво.

Шу сабабли улар номдор футболчини танлаб қўя қолишади. Бу эса яна Марта ютади дегани. У бу йил фақатгина Копа Америка Феминина ни қўлга киритди. “Вольфсбург” вакиласи Перниль Хардер ёки сенсация кўрсатган Ада Хегерберг ундан яхшироқ мавсумни ўтказишди.

Хегерберг «Лион» сафида 15 гол киритиб қаторасига учинчи марта аёллар ўртасидаги Чемпионлар Лигасини ютди. 28 голи эса ички чемпионатни қўлга киритишига бош сабабчи бўлди. У аёллар орасидаги Криштиану Роналду ҳисобланади. 23 ёшли футбол вакиласи учинчи ўринни қўлга киритди.

Рамзий терма жамоадаги муаммолар

Бу сафар FIFPro талқини бўйича «Йилнинг рамзий терма жамоаси»да муаммолар етарлича бўлди. Ушбу кучли таркибни категорияларга бўлиб таҳлил қилиш қулайроқ. Зеро турли минтадақаги терма жамоалар футболчилари томонидан овоз бериш натижалари асосида аниқланган ушбу таркибга аниқ қоида ва критериялар жорий қилиниши лозим.

Дунёнинг энг яхши дарвозабони йўқ?

Собиқ дарвозабонлар ва ҳужумчилардан тузилган экспертлар гуруҳи Тибо Куртуани ФИФАнинг энг яхши дарвозабони деб топди. Айтишингиз мумкин у ажойиб Мундиални ўтказди деб. Қолганлар эса FIFPro нинг рамзий термасига Давид Де Хеани киритишни маъқул топди.

Дани Алвеснинг борлиги нима дегани?

Дани Алвеш 2017-йилнинг стартида «Ювентус» сафида тўрт ой ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Ёши ўтиб бориши ва жароҳатлар олиши «Барселона»дан кетганидан бери унинг ўйинига жиддий таъсир кўрсатди. У ортиқ мустаҳкам куч эмас. Бироқ у ижтимоий тармоқларда фаол ва мухлиси кўп. Боиси у қувноқ. Рамзий терма жамоада унинг ўрнида бўлишга лойиқ ўнлаб номзодлар бор эди.

Эден Азар ярим ҳимоячи?

Ким футболчиларни позицияга ажратади? Эден Азар «ярим ҳимоячи»лигига сабаб у ярим ҳимояда кўп ёрдам беради, деган фараздан келиб чиққан бўлса ажабмас. Бундай деб фақатгина ижтимоий тармоқлардаги орзу қилувчилар шундай тасаввур қилишади. Тўғри у паслар узатишни ёқтириши мумкин, аммо у вақтини рақиб жарима майдончаси ичида ўтказадиган вингер-ҳужумчи ҳисобланади.

Салоҳ кучли учликда, аммо рамзий термада унга жой йўқ?

Муҳаммад Салоҳ журналистлар, мухлислар, футболчилар томонидан овоз бериш натижасида дунёнинг энг кучли футболчилари учлигидан жой олди. Бироқ мисрлик футболчини кучли ўн бири кишилик таркибга киритишни жоиз деб топишмади. Эҳтимол бу ерда улар тўғри қарорни қабул қилишган. Уларнинг мияси бунга келганда “Месси” деган номни кўрган ва асосий таркибда уни кўришни истаб қолишган.

Рекордларни ўрнатувчи «Манчестер Сити» вакилларига ўрин йўқми?

«Шаҳарликлар» ўтган мавсумда сўзсиз энг яхши жамоалардан бири бўлди. Улар Премьер Лигада 100 очколик довонни босиб ўтишди ва ёрқин футбол намойиш қилишди. Бироқ «Ливерпуль»га қарши омадсиз ўйинлар туфайли Чемпионлар Лигасини анча барвақт якунлашга мажбур бўлишди.

Бироқ тақдирлаш маросимига келганда «шаҳарлик» болаларнинг бирортасига ҳеч қаерда жой топилмади. Премьер Лиганинг энг яхши футболчиси Кевин Де Брюйне 3.54 % билан 8-ўриндан жой олди.