Бобур Акмалов: Пандемиясиз ҳам бизнинг зиммамизда ўтириб, тузукроқ натижа кўрсатмаган футболимиз ҳозирги оғир шароитда минг чандон ортиқча. Иккиланмасдан бу мавсум футболидан воз кечавериш керак

Бир неча кун аввал журналист, бошловчи ва шарҳловчи Бобур Акмалов сайтимизга Ўзбекистон чемпионати давом эттирилиши керакми ёки йўқ деган саволга жавоб берганди. Бобур Акмалов телеграмдаги ўзининг сафиҳасида ушбу фикрлар қўшимча тарзда қуйидагиларни ёздириб қолдирди.

Менимча, футболни тўхтатиш керак. Ўзбекистон халқи бундан ҳеч нарса йўқотмайди. Бугунги кунда футбол давлатнинг, демакки, халқнинг бўйнида ортиқча юк. Суперлигадаги барча клубларни халқ боқади, футбол одамлари ўзбекистонликларнинг солиқлари ва табиий бойликлар орқасидан келадиган пулларни ейишади. Пандемиясиз ҳам бизнинг зиммамизда ўтириб, тузукроқ натижа кўрсатмаган футболимиз ҳозирги оғир шароитда минг чандон ортиқча.

Ўзбекистонда футбол ўйинларини тўхтатиш керакми ёки давом эттириш? – Бобур Акмаловдан жавоб

akmalov-toxtamirzayev-bobojonov

Мен Ўзбекистонда футбол ўйинларини вақтинча тўхтатилиши тарафдориман. Сизчи?

Бу мавсум футболидан воз кечавериш керак иккиланмасдан. Миллиардларни ўпқондек ютадиган клублар кейинги йилга тайёрланаверсин. Ана, Франция, Нидерландлар, ва ҳатто Бангладеш футболни тўхтатди – бирор ери камайиб қолмади. ФИФА "Олтин тўп"ини бу йил бермайдиган бўлди. Ақлли қарор.

Яшашни, яшаб қолишни эплаволайлик, футбол кўнгилга сиғадиган кунларга ҳам етармиз, насиб бўлса, - дея ёзиб қолдирди Бобур Акмалов.

Душанба куни ПФЛ мана шундай фикрлар янграганидан сўнг клублар билан маслаҳатлашган ҳолда ва охирги кунларда футболчилар орасида аниқланаётган коронавирус сабаб Ўзбекистон футбол чемпионатларини августгача тўхтатиб туришга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ramazonov Murod
24/07/2020 00:22
Футболистлари етарли пули бор одий ишчилар ойликсиз колса бу уларга кийинчиликлар тугдиради
&
Каррик
23/07/2020 18:12
Ака, сиз убуни қоййилатганмисиз, Ўзбекистонда 2000 га яқин футболчи бор. Нима оиласини сиз боқасизми, асли шу футбол ортидан номингиз чиққан элга. Тузини еб тузлигига экандеее.
Dadasini Qizi
23/07/2020 18:38
Футболни тўхтатди дегани футболчиларга маош бермасин деганимас тескари тушуняпсиз
&
Каррик
25/07/2020 12:41
Тўхтатди дегани эмас тўғри, аммо футболчилар асосан тирикчилиги ва бизнесини ютуқ пулларидан оладику. Шуни назарда тутяпман. Тожию