Бокс. 3 нафар ҳамюртимизнинг барчаси жаҳон чемпионатида ишончли ғалабага эришди
Ҳиндистон мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда уч нафар ҳамюртимиз саралаш босқичида ўз жангларини ўтказишди. Эътиборлиси, уларнинг барчалари ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олишди.
-48 кг: Фарзона Фозилова - Снежана Силжкович (Сербия) 5:0
-63 кг: Хадичабону Абдуллаева - Елена Яничиевич (Сербия) 5:0
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Манжу Бамбория (Ҳиндистон) 5:0
Фикрлар