Бокс. Аёллар терма жамоамиз жаҳон чемпионатида ўз иштирокини муддатидан аввал якунлади
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ўз иштирокларини якунлади.
Кеча чорак финал босқичида рингга кўтарилган уч нафар боксчимизнинг барчаси имкониятни бой берди.
-48 кг: Фарзона Фозилова – Алтансецег Лутсаихан (Мўғулистон) 0:5
-63 кг: Хадичабону Абдуллаева – Наталия Сичугова (Россия) 0:5
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Имане Хелиф (Жазоир) 0:5
Эслатиб ўтамиз, бу йил эркаклар ўртасида ўтадиган жаҳон чемпионатига 30 апрель – 14 май кунлари Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.
Манба: МОҚ
Фикрлар