Бокс. Лазизбек Мулложонов финал жангини ўтказади
Болгариянинг София шаҳрида Странжа турнири ўзининг якуний палласига келди. Кеча ўтказилган жангларда 5 нафар ҳамюртларимиз Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Ҳалаков, Мужибилло Турсунов, Одилжон Аслонов ва Мадияр Саидраҳимов олтин медалга эга чиққан эди.
Бугун яна бир боксчимиз +92 кг вазнда иштирок этаётган Лазизбек Мулложонов ҳам чемпионлик учун германиялик Тиефан Нелвиега қарши жанг ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан кеч соат 22:15 дан сўнг бўлиб ўтади.
Фикрлар