Бокс: Руминияда 4 ғалаба ва бир мағлубият, жанглар давом этмоқда

  • 6 апрель, 2022, 19:34
  • 0
  • Бокс

Айни дақиқаларда Руминияда старт олган Golden Beld турнирида бир қатор боксчиларимиз ўз юришини бошлади.

Жумладан, -57 кг вазнли Дилшод Абдумуродов испаниялик Антони Фернендесни  мағлубиятга учратган бўлса, -67 кгда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жавлонбек Йўлдошев руминиялик Андрей Мустетни муддатидан олдин таслим этди. -71 кгда турнирда иштирок этаётган Камронбек Турғунбоев ирландиялик Валш Аиданга имкониятни бой бериб қўйди. +92 кгда тажрибали Лазизбек Мулложонов украиналик Дмитро Ловчиниски устидан зафар қучган бўлса, яна бир +92 кгдаги ёш истеъдодли вакилимиз Жаҳонгир Зокиров мезбон Разван Филипни нокаутга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олди. 

Турнир давом этмоқда, яна бир неча дақиқалардан сўнг, қуйидаги вакилларимиз ўз жангини ўтказади:

20:00дан сўнг:

-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев - Кевин Шуманн (Германия)

-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров - Влад Гаврулич (Молдова)

-80 кг: Дилшодбек Рўзметов - Дмитри Косцюк (Молдова)

-80 кг: Одилжон Аслонов - Эхис Бен (Германия)

-86 кг: Темур Мержанов - Артём Йорданян (Грузия)

Жанглар Руминия бокс федерацияси Youtube канали орқали трансляция қилинмоқда.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!