Бокс: Сабина Бобоқулова Осиё чемпиони!

  • 29 января, 2022, 13:39
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Финал жангларининг навбатдагиси -50 кг вазн тоифасида юртдошимиз Сабина Бобоқулова ҳамда Шри -Ланка вакиласи Севанди Боталаж ўртасида бўлиб ўтди. 

Tecno

Дастлабки раундда Сабинанинг кучли зарбасидан сўнг ҳисоб очилди. Умумий тарзда айтганда, 1-раунд яққол ҳамюртимиз устунлигида ўтди. 2-раундда ҳам фаолликни асло сусайтирмаган юртдошимиз кетма-кет зарбалар йўллаб, яна икки марта ҳисобни очилишига сабабчи бўлди ва якунда муддатидан аввал ғалабани тантана қилиш баробарида Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Фото Ўзбекистон бокс федерацияси телеграм каналидан олинди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию