Боксчиларимиздан медаллар шодаси

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича жамоат ва давлат арбоби, армия генерали Сагадат Нурмагамбетов хотирасига бағишланган XXIII халқаро турнир ниҳоясига етди.

Мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Мўғулистон, Хитой, Қирғизистон ва Қозоғистондан боксчилар иштирок этишди. Турнир якунларига кўра, 12 нафар ўзбекистонлик боксчи юртимизга медаль билан қайтадиган бўлди.

Мусобақада -64 кг вазнда иштирок этган ҳамюртимиз Жаҳонгир Расулов олтин медални қўлга киритган бўлса, Самандар Холмуродов,  Шерзоджон Хабибов,  Ражаббой Атаназаров, Жамшид Абдуллаев, Абдулла Худорганов ўз вазнида кумуш медали билан тақдирланди.

Шунингдек, Мансуржон Исматуллаев, Ойбек Жўраев, Муҳаммад Бойдавлатов, Жаҳонгир Раҳмонов, Темурхон Собиров, Одилжон Аслонов, Тимур Эргашев, Жамшид Худойберганов терма жамоамизга бронза медалини келтирди.

Йигитларимиз турнирда мураббийлар Илёс Раҳимжонов, Асқар Султонов ва Қўлдошбой Тожибоев қўл остида иштирок этишди.

Ўғилой Абдусатторова таёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!