Болтабоев - Париж "Катта Дубулға" кумуш медали соҳиби!

  • 9 февраля, 2020, 22:36
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Борьба
CHERY AUTO

Париж "Катта Дубулға" турнирининг -81 кг вазн тоифасидаги беллашувларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шарофиддин Болтабоев кумуш медаль соҳибига айланди.

Tecno

Шарофиддин ҳал қилувчи финал учрашувида бельгиялик Маттиас Кессега қарши татамига чиқди. Беллашув тақдирини ҳакам томонидан берилган учта шидо, яъни огоҳлантириш ҳал қилди.

Шу тариқа, Болтабоев нуфузли мусобақанинг кумуш медали ҳамда 700 рейтинг очкосини қўлга киритди. Шарофиддин чорак финалда амалдаги жаҳон чемпиони, рейтинг пешқадами исроиллик Саги Мукини соф иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди. Ярим финал беллашувида эса япониялик Сотаро Фиживарадан устун келди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
AMUDARYO MANG'IT
10/02/2020 01:03
AMUDARYO MANG'IT FARZANDI OLG'A. TOKIO 2020 OLTIN MEDAL KUTAMIZ