Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Пако Алькасер кеча Бундеслиганинг 17-турида "Боруссия" Мюнхенгладбахга (2:1) қарши кечган баҳсда жароҳат олди.

25 ёшли испаниялик футболчи учрашувнинг 34-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этди. Энди тез орада ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг унинг қачон соғайиши маълум бўлади.

Маълумот учун, Пако жорий мавсум “Борусия” Дортмунд сафида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ёздириб қўйишга эришди.