"Боруссия" яна бир етакчи футболчисини текинга қўйиб юбориши мумкин

"Боруссия Дортмунд" ярим ҳимоячиси Марио Гётце ёзда Германия чемпионатини тарк этишга тайёр.

Таъкидланишича, 27 ёшли германиялик янги мавсумда ўзини бошқа чемпионатда синаб кўришни режалаштирмоқда.

Гётценинг "асаларилар" билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида якунига етади. Шундай экан, унда эркин агент сифатида исталган клубга бориб қўшилиш имконияти мавжуд.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи дортмундликлар асосий таркибидаги ўрнини йўқотиб қўйди. Ортда қолган турлар давомида у олтита ўйиндагина дастлабки дақиқалардан бошлаб майдонда ҳаракат қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!