Боян Матич: "Пахтакор"га келишимдан олдин чемпионлик ҳақида ўйламаган эдим"

Суперлиганинг 24-тури доирасида "Пахтакор" ўз майдонида "Сурхон"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг "шерлар"га Суперлига кубоги топширилди. Тошкентликлар ҳужумчиси Боян Матич ҳиссиётлари билан ўртоқлашди:

- "Пахтакор" жамоаси сафида чемпионликни қўлга киритганимдан хурсандман. Олдинда яна бир қатор муҳим учрашувлар кутиб турибди. Чемпионат баҳсларидан ташқари, кубокда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

"Пахтакор"га келишимдан олдин чемпионлик ҳақида ўйламаган эдим. Лекин, "шерлар" гранд клуб эканлигини билар эдим. Жамоа билан биргаликда ҳаракат қилиб, олтин медалларни қўлга киритишнинг уддасидан чиқдик.

Уйга чемпион сифатида қайтиш, оила аъзоларимни ҳам кайфиятини кўтаради. "Пахтакор" сафида ёш иқтидорлар ҳам, тажрибали футболчилар ҳам мавжуд. Биз бир мақсад йўлида бирлашиб, чемпионликни қўлга киритдик. Энди келаси мавсум ОЧЛда ҳам муваффақият қозонишга ҳаракат қиламиз.

Манба: pfl.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!