Британиянинг энг бой одами француз клубини сотиб олмоқчи
Ads

Британиялик мультимилионер сэр Жим Рэтклифф Франциянинг "Ницца" клубини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Nice-Matin нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Рэтклифф ушбу жамоа учун 101 млн евро тўлашга тайёр. Айни дамда француз клуби раҳбарияти ушбу таклифни ўрганиб чиқмоқда, бироқ улар тез орада унга розилик билдиришлари айтилмоқда.

Таъкидлаш керакки, 66 ёшли Рэтклифф Буюк Британиянинг энг бой одами ҳисобланади. Бу унинг “Ницца”ни сотиб олиш борасида билдирган иккинчи таклифи ҳисобланади. У бундан аввал қишда ҳам “Ницца”га ўз истагини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Ницца” ўтган мавсум Франция чемпионатида 7-ўринни эгаллади.