Бу бола супертўпурар бўлади! Чемпион жамоа 17 ёшли вундеркиндга ўта катта сумма тўлайди!
“Бавария” раҳбарияти жамоа келажагини таъминлаш мақсадида “Ренн” клуби ва Франция ўсмирлар терма жамоаси ўйинчиси Матис Тель учун ўта катта сумма тўлашга рози бўлди, деб хабар тарқатди Foot Mercato нашри.
Тель Франция ўсмирлар терма жамоаси сафида тўққизта ўйинда бешта гол урганидан кейин Бундеслига чемпиони нишонига тушди.
Мюнхенликлар бу вундеркинд келажакда зўр тўпурар бўлишига ишонмоқда ва шу боис бу трансферга катта эътибор қаратяпти.
Манбаларнинг таъкидлашича, “Бавария” 17 ёшли ўйинчини 30 миллион еврога харид қилишга ва қўшимча бонуслар ажратишга тайёр эканини билдирмоқда.
Трансфер бозорини кузатиб бораётган мутахассислар “Ренн” клуби ёш ўйинчиси учун бу қадар катта маблағ таклиф қилинган келишувдан воз кеча олмаслигини таъкидламоқда.
Фикрлар