Бу футболчи “Барса”нинг армонига айланди

“Барселона” икки маротаба мурожаат қилганига қарамай, “Норвич” ҳимоячиси Максимилиан Ааронсни қўлга кирита олмади.

“Норвич” 20 ёшли футболчига келаётган таклифларни рад этмоқда. Хусусан, каталонияликлар ўнг қанот ҳимоячидан ишончли ўйин намойиш этаётган Ааронс учун 21,8 миллион евро ва қўшимча бонуслар таклиф қилганди.

Ааронс “Норвич” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2018 йили асосий таркибда дебют қилган эди. Ўтган мавсумда ёш футболчи жами 40 та учрашув ўтказди ва икки марта голли пас узатди.

120430.986234.3896

Англия ёшлар терма жамоаси сафида ҳам ўйнаётган ҳимоячига “Барселона”дан ташқари, Европа чемпионлар лигаси ғолиби “Бавария” ҳам кўз тикмоқда.

Месси “Барса” ихтиёридан кетади

Месси “эл-класико”да ўйнамайди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!