Бу футболчи қанчалар зўрлигини ўзи ҳам билмайди!

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг янги ўйинчиси Дарвин Нуньеснинг салоҳиятига жуда юқори баҳо бермоқда.

23 ёшли футболчи Англия премьер-лигасига келганидан кейин дастлабки бир неча ойни кўнгилдагидек ўтказа олмади. Нуньес секин аста энг мураккаб чемпионатга кўникиб бормоқда.

- Дарвин Нуньес қанчалар зўрлигини ҳеч ким билмайди, ҳаттоки ўзи ҳам. У юқори спорт формасини ушлаб қолишга ҳаракат қилиши лозим. Биз эса уни жамоага сингдириб юбориш устида ишлаяпмиз, - деди германиялик мутахассис.

Нуньес Уругвайнинг “Пеньяроль” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019 йили Европага кўчиб ўтганидан кейин “Альмерия” ва “Бенфика”да тўп тепган.

Ёзда “Ливерпуль”га кўчиб ўтганидан бери барча турнирларда 14 маротаба майдонга тушиб, олтита гол ва битта ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!