Бу футболчи “Реал”га ҳам, “Барса”га ҳам бормайди!
“Манчестер Сити” хўжайинларининг аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альваресдан умиди катта. Бу ўйинчига “Реал” ва “Барселона” каби гранд клублар кўз тикмоқда.
Маълумки, “шаҳарликлар” сафида асосий юлдуз мавқеини Эрлинг Холанд банд қилиб қўйган. Хулиан Альварес кўпинчи норвегиялик тўпурарнинг соясида қолиб кетяпти ва айрим вазиятларда у етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.
Бу вазиятни кузатиб бораётган “Реал”, “Барселона” ва “Бавария” ўтган мавсумдан бери жаҳон чемпионини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Шунга қарамай, манчестерликлар 23 ёшли футболчи жамоада қолишини ишонч билан таъкидлаяпти.
Альвареснинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача тузилган. Харидор жамоалар уни 80 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар тарқатди.
Фикрлар