Бу юлдуз учун ҳар қандай харажатга тайёрмиз!

“Барселона” ҳужумкор футболчиси Усмон Дембеле каталонияликлар билан янги битим имзолагани йўқ.

Жоан Лапорта клуби молиявий инқироздан чиқа олмаяпти ва ўз ўйинчиларига катта маош беришга тайёр эмас. Аксига олиб, клуб мутасаддилари футболчилардан маошининг тенг ярмидан воз кечишни талаб қилмоқда.

Бу шароитда каталонияликлар франциялик юлдузнинг талабларини қондира олмайди. Бу вазиятдан “Челси” унумли фойдаланиб қолмоқчи. “Аристократлар” Усмон Дембелега у талаб қилаётган маошни беришга тайёр.

Агар томонлар шахсий шартнома шартлари бўйича келиша олса, 25 ёшли футболчи фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!