Бу юлдузга “Барса”дан кўп тўлаймиз!

ПСЖ раҳбарияти Усмон Дембеле Парижга кўчиб ўтадиган бўлса, унга “Барселона” таклиф қилаётган маошдан кўпроқ тўлашга тайёрлигини маълум қилди.

Яқинда Дембеле каталонияликларнинг таклифини рад этганди. “Барселона” хўжайинлари ҳужумкор футболчини олиб қолиш учун шартнома шартларини бироз яхшилади.

Бироқ, парижликларнинг чорлови Дембелени ўйлантириб қўйди.

ПСЖ франциялик футболчига ҳар мавсум учун солиқларни чиқариб ташлаганда 17 миллион евро тўлашга тайёр.

Дембеле бир йиллик хизмат ҳақини 20 миллион еврога баҳолаяпти. Шундай бўлса-да, парижликларнинг таклифи каталонияликларникидан устун чиқяпти.

Мавсум охирида эркин агентга айланадиган усмон ҳали бир қарорга келгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!