Буффон янги мавсумда ҳам ЕЧЛда иштирок этиши мумкин

Италиялик машҳур дарвозабон Жанлуижи Буффонга "Аталанта" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра А Серия клуби 41 ёшли посбонга яхшигина таклиф тайёрламоқда. Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Буффонга "Порту" ҳамда "Парма" клублари ҳам кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Аталанта” ўтган мавсум сенсацион тарзда чемпионатда 3-ўринни эгаллади ва янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Буффон ўтган мавсум ПСЖ сафида 25та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 9тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. У ҳозирда эркин агент ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!