Бугун футзалчиларимиз Ливанга қарши паркетга чиқади!

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ливан терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида куч синашади.

Айни дамда, юртимизда бўлиб турган Ливан термаси билан бир неча кун аввал бўлиб ўтган баҳс 3:3 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 7-11 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида Осиё Кубоги саралаш босқичи доирасида Ироқ, Камбоджа ва Малайзияга қарши баҳс юритади.

шошо43а3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!