Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё кубогидаги ўз юришини бошлайди. Сречко Катанец бошчилигидаги термамизга ўзбекистонлик футбол мухличларига нотаниш бўлмаган Эктор Купер қўл остидаги Сурия терма жамоси рақиблик қилади.
Учрашув соат 22:30да ўз бағрига 15 минг мухлисни сиғдира оладиган "Жасим бин Ҳамад" стадионида старт олади. Мазкур учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.
Шунингдек, учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи ҳам маълум. Бош ҳакам — уммонлик Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф, унга ҳамюртлари Абу Бакар Салим ал-Амри ва Рашид Ҳамид ал-Гаити ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида эса ироқлик Моҳанад Қосим Саррай ишлайди.
Фикрлар