Бугун супертрансфер ҳал бўлади
“Барселона”нинг ҳужумкор футболчиси Усмон Дембеле қишки трансферлар ойнасининг сўнгги кунида ПСЖга кўчиб ўтиши мумкин.
Икки клуб 30 январь куни трансфер бўйича музокара ўтказган эди. Бироқ томонлар франциялик футболчи бўйича келиша олмади.
Машҳур журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, парижликлар 24 ёшли футболчини олиш фикридан қайтгани йўқ. Улар 31 январь куни каталонияликлар билан ҳал қилувчи учрашувни ўтказади.
Агар томонлар бу мулоқотда бир тўхтамга келадиган бўлса, ёзда эркин агентга айланадиган франциялик ўйинчи ўз юртига қайтиб кетади. “Барселона” агар уни бугун сотиб юборолмаса, Дембеле ёзда эркин агент сифатида клубни бепул тарк этади.
Усмон Дембеле жорий мавсумда атиги олти бор майдонга тушди ва иккита голли пас оширди.
Фикрлар