Бугун Сурия - Ўзбекистон учрашуви. Бирлашиш вақти келди

 

Осиё минтақасидан ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи иккинчи даврасига бугун, 23 март куни старт берилади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Сурияга қарши баҳс олиб боради.

Мазкур баҳсда Самвел Бабаян шогирдлари кўк формада майдонга тушади. Сурия термаси эса қизил либосда майдонда ҳаракат қилади. Кеча терма жамоамиз учрашувда иштирок этиш учун Куала-Лумпурдан Мелаккага кўчиб ўтган эди.

Eldor Shomurodov

Бугунги баҳсда футболчиларимизга омад тилаб, қўллаб-қувватлашда давом этайлик. Зеро, қолган бешта ўйинда очко йўқотиб бўлмайди. Неча йиллик орзуларимиз амалга ошишига ишонайлик, бирлашайлик. Бунинг учун барча бир ёқадан бош чиқариши зарур. Ахир улар бегона эмас, ўзимизнинг терма жамоа. Бугун танқидни бир четга суриш лозим, мураббийлар, футболчилар ғалабани биздан ҳам кўпроқ исташади ва улар имкон берайлик. Барчаси яхши бўлишига умид қилайлик.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс Малакка шаҳридаги 40 минг мухлисга мўлжалланган Hang Jebat Stadium майдонида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!