Асосий мазмунга ўтиш

Бугун U-17 Осиё кубогига қуръа ташланади

Улуғбек Хошимов
Изоҳлар: 0

Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2026-йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Бугун 2026-йилги У-17 Осиё кубогига қуръа ташланади. Маросим Тошкент вақти билан соат 12:00 да Куала-Лумпур шаҳрида старт олади.

Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон У-17 терма жамоаси амалдаги чемпион сифатида 1-саватчадан ўрин олган:

 1-саватча
 Саудия Арабистони (мусобақа мезбони)
 Япония
 Корея Республикаси
 Ўзбекистон

 2-саватча
 Тожикистон 
 Австралия
 Яман
 Индонезия

 3-саватча
 Таиланд
 Хитой
 Ветнам
 Ҳиндистон

 4-саватча
 КХДР
 БАА
 Қатар
 Мянма

Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2026-йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Маросим Тошкент вақти билан соат 12:00 да Куала-Лумпур шаҳрида старт олади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ