Бунақа футболчи Гвардиолага керак эмас

“Манчестер Сити” раҳбарияти венесуэлалик ярим ҳимоячи Янхель Эррерани “Валенсия”га сотиб юборадиган бўлди. Бош мураббий Хосеп Гвардиола бу футболчига асосий таркибдан жой бермайди.

Маълумотларга қараганда, томонлар трансфер бўйича музокараларни якунлаган ва испанияликлар 22 ёшли таянч ярим ҳимоячи учун 9 миллион евро тўлайди.

“Манчестер Сити” сафига 2017 йилда қўшилган  Эррера якунланган мавсумни Ла Лигада “Гранада” жамоасида ижарада ўтказди. У жами 36 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва уста голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!