Бунақа келишув бўлмаган!

“Челси” ҳужумчиси Кай Хаверц ўзига “Бавария”дан бўлган қизиқиш ва унинг атрофидаги гапларга изоҳ берди.

Аввалроқ, Бундеслига чемпиони жамоани тарк этган Роберт Левандовски ўрнига Хаверцни олмоқчи бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

- Мен бу янгиликларни ижтимоий тармоқларда кўрдим. Бу борада бирор нарса деёлмайман. Чунки ҳеч нарса бўлгани йўқ. Мен “Бавария” билан трансфер борасида умуман гаплашмаганман, - деди Кай Хаверц.

Хаверц икки йил муқаддам “Байер”дан “Челси”га трансфер қилинган эди. Дебют мавсумида германиялик футболчи “Челси” сафида Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. “Манчестер Сити”га қарши ўтказилган финалда ғалаба тўпини айнан Хаверц урганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!