Бунақа маош берганидан кейин “Ливерпуль”да ўйнаманда!
Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячи Артур Мело “Ювентус”дан “Ливелпуль”га кўчиб ўтди. Ижарага олинган футболчи “Ливерпуль”да жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Жордон Хендерсон ўрнини босиши керак.
Артур янги жамоасида мўмай маош олади. Унинг маоши “Ливерпуль”нинг айрим етакчилариникидан баланд бўлади. Маълумотларга қараганда, Юрген Клопп жамоаси Артурга ҳар ҳафта 110 минг фунт тўлайди.
Шу тариқа, бразилиялик футболчи “Ливерпуль” етакчилари - Жоэл Матип (100 минг фунт), Диогу Жота (90 минг фунт), Ибраим Конате (70 минг фунт), Луис Диас (55 минг фунт) ва Энди Робертсондан (50 минг фунт) кўпроқ маош олади.
“Ливерпуль” футболчиларининг ҳафталик маошлари қуйида кўрсатилган:
Фикрлар