Бундан буёғига Дибала асосий фигура эмас
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, “Ювентус” бундан буён Пауло Дибала билан шартномани узайтиришга асосий мақсад сифатида қарамайди. Турин клуби Душан Влаховични трансфер қилганидан кейин Дибалага жамоанинг асосий фигураси сифатида муносабатда бўлмайди.
Бундан ташқари, клуб раҳбарияти “Атлетико”дан ижарага олинган Альваро Моратани тўлиқ трансфер қилишни режалаштирмоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, Пауло Дибала ёзда бошқа жамоага ўтиш эҳтимоли юқори. Чунки “Ювентус” аргентиналик юлдузнинг агентлари билан тез кунларда ташкиллаштирилиши режалаштирилган учрашувни ҳам бекор қилди.
Дибала анчадан бери янги шартноманинг маош бўйича бандини қабул қилмай келмоқда. Туринликлар футболчига бир мавсум учун 7 миллион евродан ошиқ маош берлоқчи эмас. Пауло эса 15 миллион атрофида пул сўраяпти.
Фикрлар