
Бундеслига. 5-турнинг илк ўйинида "Бавария" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
Бугундан бошлаб Бундеслиганинг 5-тури ҳам старт олди. Турнинг илк беллашувида Компани бошқарувидаги "Бавария" ўз уйида "Вердер"ни қабул қилиб, йирик 4:0 ҳисобида таслим этди.
Тўқнашувнинг 22-дақиқасида ёзги трансферлар ойнасида жамоага келиб қўшилган Жонатан Таа ҳисобни очди. 45 ва 65-дақиқаларда эса Харри Кейн гол уриб, дублни расмийлаштирди ва "Бавария"даги голлари сонини 100 тага етказиб олди. Бундан ташқари, ўйиннинг 87-дақиқасида Лаймер ҳисобни янада йириклаштиришга муваффақ бўлди (4:0).
- Германия - Бундеслига
- Regular Season

Бавария
- Jonathan Tah 22'
- Harry Kane 45'
- Harry Kane 65'
- Konrad Laimer 87'
Тугади
4
:
0
26.09.2025 23:30

Фикрлар