Буниси Ҳусанов трансферидан каттароқ шов-шув бўлади!

CHERY AUTO

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев Қозоғистоннинг “Футбол Жоли” YouTube-каналига берган интервьюсида ўзбек футболига оид саволларга ҳам жавоб берди.

Tecno

Таъкидлаш жоизки, Сергей Чигодаев бугунги кундаги энг машҳур ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановнинг биринчи мураббийи ҳисобланади. Бу мутахассис Абдуқодирни “Бунёдкор” академиясида етти ёшидан 16 ёшигача шуғуллантирган.

Sports.uz портали Сергей Чигодаевнинг фикрларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

 - Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 июль куни Бирлашган Араб Амирликларига қарши жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувини ўтказади. Ғалаба терма жамоани муддатидан олдин мундиалга олиб чиқади. Жаҳон чемпионатига чиқиш Ўзбекист терма жамоасига нима беради?

- Вой, бу Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га трансферидан ҳам катта шов-шув бўлади. Бутун мамлакат буни орзу қиляпти.

- Ҳамма кутяптими?

- Албатта. Буниси биринчи бўлади. Худо хоҳласа, уддалашади, деб ўйлайман. Бу бутун Ўзбекистон учун сенсация бўлади.

Шунингдек, Сергей Чигодаев халқаро майдонда эътиборли натижалар қайд этаётган янги авлод футболчилари, хусусан, яқинда Саудия Арабистонида қаҳрамонлик кўрсатиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритган Исломбек Исмоилов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.

-  Олимпия ўйинларида қатнашган термадан ва яқинда Осиё чемпионатида ғолиб чиққан ёшлар орасидан тез орада Европада ўйнайдиган футболчилар чиқса керак?

- Уларга “ов” бошланиб кетган.

- Сиздан ҳам футболчилар ҳақида маълумотлар сўрашяптими?

- Илгари футбол агентлари асосан Африкага бориб, талантларни қидирарди. Ана энди ҳамма Ўзбекистонга келяпти. Шу ердан ноёб иқтидорларни қидиришяпти. Осиё кубогида ғолиб чиққан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинчиларига ҳам жиддий эътибор қаратишяпти.

Айрим ўйинчиларга Европа клубларидан қизиқиш борлигини мен аниқ биламан.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа ҳамда жаҳон чемпионатлари жаҳоннинг машҳур клублари, мураббийлар, скаутлар, мутахассислар учун янги номларни кашф этиш, истеъдодларни топиш имкониятини берувчи мусобақалар ҳисобланади.

Хусусан, бугунги кунда “Манчестер Сити” ўйинчисига айланган Абдуқодир Ҳусанов ҳам хорижлик селекционерлар эътиборига 20 ёшгача бўлган футболчилар иштирокида Тошкентда ўтказилган Осиё кубоги ва Аргентина мезбонлик қилган жаҳон чемпионати мусобақларида тушган.

Файзуллаев ўзига нега “ёмон” баҳо берди?

Шомуродов бўлганида жамоани аниқ қутқарарди!

Легионеримиз соврин ютди ва Европага йўл олади!
Файзуллаевдан хушхабар!

Файзуллаев Ҳусанов ортидан қайси футболчи “Манчестер Сити”га бора олишини айтди!

Ҳусанов, яхши бор! “Манчестер Сити” 12 нафар футболчисини кузатди

Бунақаси бўлмаган: Ҳусанов, Шомуродов ва Файзуллаев ҳақида!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!