
Шомуродов бўлганида жамоани аниқ қутқарарди!
Европанинг аксарият лигаларида миллий чемпионатлар якунланиб, мавсумда қайд этилган натижалар ҳамда кўрсаткичлар экспертлар томонидан таҳлил қилинмоқда.
Хусусан, италиялик собиқ футболчи ва кейинчалик мураббий бўлиб ишлаган Микеле Серена “Венеция” ва “Верона” каби жамоаларнинг А Сериядаги натижалари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, мавсум якунларига кўра, “Верона” юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолди, “Венеция” эса, қуйи лигага тушиб кетди.
- Мавсум бу жамоалар учун бир текис ўтмади, улар кўтарилган ва қулаган пайтлар бўлди. Айрим жамоалар яхши кўрсаткичларга эришди. Масалан, “Верона”. Инқироздан чиқолмаган жамоаларга “Венеция”ни мисол қилиш мумкин.
Эътиборга молик томони шундаки, ҳар икки жамоа ҳам мураккаб ўтган мавсумни бир бош мураббий билан якунлади. “Верона”ни Паоло Дзанетти, “Венеция”ни Эусебио Ди Франческо бутун чемпионат давомида бошдан охиригача бошқариб борди.
Гарчи венецияликлар қуйи лигага тушиб кетган бўлса-да, Эусебио Ди Франческо бажарган ишлар экспертлар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Паоло Дзанеттини эса, мавсум давомида лавозимидан озод этмоқчи ҳам бўлишди. Амалда раҳбариятнинг қатъияти ва мураббийга охиригача ишонч билдиргани вероналикларнинг лигада қолишини таъминлади.
Мен “Венеция”нинг А Сериядан чиқиб кетишини кутганмидим? Айтиш керакки, бу жамоада айрим жиддий муаммолар бор эди. Хусусан, жамоада мавсумни қутқариб қоладиган марказий ҳужумчи йўқ эди.
Қишда жамоага Элдор Шомуродовнинг келмагани ачинарли бўлди. Менинг фикримча, ўзбек ҳужумиси жамоани қуйи лигага тушиб кетишдан қутилиб қолишига ёрдам бера оларди.
Шунинг учун ҳам, йил давомидаги жараёнларни ҳисобга олиб, “Венеция”нинг лигада тушиб кетиши менга кутилмаган ҳолат бўлгани йўқ. Мен буни минг афсус билан айтяпман, сафар учрашувларида ғалаба қозонмай, лигадан тушиб кетишдан қутилиб бўлмайди.
Энди жамоа янги мавсумда юқори лигага қайтиб кўтарилишга ҳаракат қилиш керак, - деди футбол мутахассиси Микеле Серена.
Эслатиб ўтамиз, қишки трансферлар даврида “Венеция” раҳбарияти “Рома”дан Элдор Шомуродовни сўради. 29 ёшли футболчимиз ҳам ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслик учун янги жамоага кўчиб ўтишга розилик берганди.
Бироқ Клаудио Раньери ўзбек легионери мавсумнинг ҳал қилувчи палласида унга керак бўлишини таъкидлаб, бу трансферни блоклади. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Чемпионатнинг иккинчи ярмида Элдор Шомуродов “Рома”нинг асосий фигурасига айланди ва муҳим учрашувлардаги ўйини, голлари ва ассистлари билан жамоасининг Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун охирги тургача курашишини таъминлади.
Элдор Шомуродов мавсум давомида 37 та учрашувда рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига бешта голли пас узатди. Ҳамюртимиз февраль ва апрель ойларида “Рома”нинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Натижада клуб Шомуродов билан амалдаги шартномани 2027 йилнинг 30 июнигача узайтирди.
Буниси Ҳусанов трансферидан каттароқ шов-шув бўлади!
Легионеримиз соврин ютди ва Европага йўл олади!
Файзуллаевдан хушхабар!
Файзуллаев Ҳусанов ортидан қайси футболчи “Манчестер Сити”га бора олишини айтди!
Ҳусанов, яхши бор! “Манчестер Сити” 12 нафар футболчисини кузатди
Бунақаси бўлмаган: Ҳусанов, Шомуродов ва Файзуллаев ҳақида!
Фикрлар