"Бунёдкор" мурабиийи дербидаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "қалдирғочлар" бош мураббийи Шухрат Мақсудов иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Аввало, "Локо"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун аламли мағлубиятга учрадик. Биринчи таймда шогридларимни танимадим. Футболчилар 1-голдан кейин мен хоҳлаган ўйинни кўрсатишди. Айтишим мумкинки, дербига яхши тайёргарлик кўргандик.

Аввалги ўйинлардан кўра бугун биринчи таймни ёмонроқ ўтказдик. Мен шогирдларимни тушунмаяпман. Кейинги учрашувларда йигитларни бошқача ўйин кўрсатишини кутиб қоламиз.

Мавсумлар оралиғида жамоа асосий таркибидан 6 нафар футболчи кетди. Уларнинг ўрнини тўлдириш қийинчилик туғдирмоқда. Энди трансфер ойнаси очилганидан кейин бироз нарса қилишимиз мумкин".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!