Ads

Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси БАА йиғини доирасида олтита назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган эди.

«Қалдирғочлар»нинг БААдаги илк ўртоқлик ўйини “Ал Шааб”га қарши ўтказилди. Унда Сергей Лушчан шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Кеча эса “Бунёдкор” ўзининг иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. “Қалдирғочлар”га ушбу ўйинда Гана миллий терма жамоаси рақиблик қилди. Қизиқарли тарзда кечган ушбу баҳс эса, 0-2 ҳисобида "қора юлдузлар"нинг ғалабаси билан якунига етди.

Бироз аввал якунига етган «Бунёдкор» – «Хенан Жианье» (Хитой) ўртоқлик ўйинида эса жамоалар дурангга имзо чекишди. «Қалдирғочлар»нинг ягона голига Шахзодбек Нурматов муаллифлик қилган.

"Бунёдкор" – "Хенан Жианье" 1 - 1