"Бунёдкор" "Рубин"га жавобсиз 10 та гол урди

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Рубин" - "Бунёдкор" учрашуви ниҳоясига етди. Унда "қалдирғочлар" рақибга жавобсиз 10 та гол урди.

Голларга Aвазбек Ўлмасалиев, Шаҳбоз Эркинов, Лутфулла Тўраев, Фаррух Икромов, Иброҳим Томива, Бек Aбдуллаев ва Расул Юлдашев муаллифлик қилди. Томива дубль қайд этган бўлса, Икромов ўз ҳисобида 3 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, "Бунёдкор" 3 очко жамғарган ҳолда, "Е" гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. "Рубин" 4-поғонада жойлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!