Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси совриндорлари тақдирланишди
Жорий йилнинг 28 октябр ва 6 ноябр кунлари, Туркиянинг Чорум шаҳрида 16 ёшгача бўлганлар орасида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси бўлиб ўтди.
16 ёшгача бўлганлар орасида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси 9 турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда бўлиб ўтади. 9 тур натижасига кўра, биринчи ўринни Озарбайжон терма жамоаси 16 очко билан, ҳамюртларимиз 15 очко билан иккинчи ўринни, 14 очко билан Беларус термаси учинчи ўринни эгаллашди.
Юртимиз шарафини Халқаро тоифадаги гроссмейстерлар Абдусатторов Нодирбек, Синдаров Жавоҳир, ФИДЕ спорт устаси Касимов Али, Мадаминов Муҳиддин, ФИДЕ спорт устаси Омонова Умида ҳимоя қилишди.
38 давлатдан 44 жамоа, умумий ҳисобда 300 дан ортиқ шахматчи қатнашган мусобақада Ўзбекистон шахмат терма жамоаси фахрли 2 - ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуоти хизмати хабарига кўра, Осиё Шахмат федерацияси президенти Шайҳ Султон бин Ҳалифа Ал Наҳян Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятлари билан қутлаб табрикнома йўллаган.
Спортчиларнинг мусобақада қатнашиш ҳаражатларини Рақамли иқтисодиётни қўллаб қувватлаш “Рақамли ишонч” фонди томонидан молиялаштирилган.
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси қатнашчилари:
- Абдусатторов Нодирбек - Халқаро тоифадаги гроссмейстер
- Синдаров Жавоҳир - Халқаро тоифадаги гроссмейстер
- Касимов Али - ФИДЕ спорт устаси
- Мадаминов Муҳиддин - Спорт усталигига номзод
- Омонова Умида - ФИДЕ спорт устаси
- Юлдашев Сайдали - терма жамоа мураббийи
Фикрлар