Бууум! Ўзбекистонлик ёш иқтидор соҳибига ЕЧЛда ўйнайдиган клуб қизиқиш билдираётгани маълум бўлди!
Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клуби сафида тўп тепадиган легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Унга янги мавсумда Европа чемпионлар лигасида ҳаракат қиладиган "Ланс" клуби жиддий қизиқиш билдиряпти.
"90min" нашрининг хабар беришича, Франция вице-чемпионлари колумбиялик Йерри Минани кўз остига олганди. Бироқ музокаралар ижобий натижа бермагач, клуб эътиборини 19 ёшли Абдуқодирга қаратган.
Футболчимиз Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз билан Осиё чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб боришимизда улкан ҳисса қўшди.
Қўшимчасига, Ҳусанов яқинда бўлиб ўтган "CAFA Nation's Cup" мусобақасида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам дебют қилди.
Фикрлар