“Бухоро” Алишер Саматов, Зоҳир Пиримов ва бошқа айрим футболчилар билан хайрлашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аввал хабар берганимиздек, “Бухоро” жамоаси бугундан  янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини бошлади. Жамоа аъзолари тушликдан сўнг пойтахтимиздаги мухташам “Туркистон” меҳмонхонасида йиғилди. Машғулотлар “Бунёдкор” академиясининг машғулот майдонларида ўтказилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Бугунги кунда ишқибозларнинг диққат марказида турган трансфер бозоридаги ўзгаришларга қисқача тўхталиб, шуни маълум қиламизки, ўтган мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Муҳиддин Худоёров, Алишер Саматов, Алишер Саноев ҳамда Зоҳир Пиримов билан тузилган амалдаги шартнома муддати якунига етди. Ушбу футболчилар билан ҳамкорлик тўхталиб, дўстона равишда хайрлашилди. 

Тезкор хабар! Алишер Саноев "Бухоро"дан кетди

Таркибга янги келиб қўшилган футболчилар ҳам йўқ эмас. Фақат улар билан ҳозирча расмий келишувга эришилмагани боис, номларини кейинроқ маълум қиламиз.

"Насаф" ҳужумчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!